«ижара нархлари» тегли мақолалар


Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ
22 апрель 2024, 13:06

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига кўра, Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархида февралга нисбатан 0,61 фоиз, тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархида эса 0,76 фоиз тушиш кузатилди.

Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи квадратига 1140 долларни ташкил этмоқда — ИТИМ
13 март 2024, 16:00

Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи квадратига 1140 долларни ташкил этмоқда — ИТИМ

Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи февраль ойида 1,6 фоизга ошиб, квадратига 1140 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг учта тумани — Миробод, Яшнобод, Яккасаройда нархлар ошди, Бектемир ва Учтепа туманларида эса пасайди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида.

Январда Тошкентда ўртача таъмирланган 1 хонали уйнинг ижара нархи 395 долларни ташкил этди
16 феврал 2024, 11:37

Январда Тошкентда ўртача таъмирланган 1 хонали уйнинг ижара нархи 395 долларни ташкил этди

МҲТИ таҳлилига кўра, январь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари пасайди, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойларники эса 0,5 фоизга ўсди. Ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар ижараси 395 долларни ташкил этмоқда.

2023 йилда Тошкентда ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди — ИТИМ
19 январ 2024, 18:01

2023 йилда Тошкентда ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди — ИТИМ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида битимлар ҳажми ошгани, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархи 10,2 фоизга пасайгани, иккиламчи уй-жойлар нархи ўсиш тенденциясини сақлаб қолганини маълум қилди. Мамлакатда йил давомида 272,4 мингта уй-жой сотилган.

Ноябрда пойтахтнинг 10 та туманида уй-жой ижараси нархи пасайди — ИТИМ
18 декабр 2023, 12:56

Ноябрда пойтахтнинг 10 та туманида уй-жой ижараси нархи пасайди — ИТИМ

Ноябрь ойида Тошкентда уй ижарасининг ўртача нархи 2,1 фоизга пасайиб, квадрат метри учун 9,3 долларни ташкил этди, дея маълум қилди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази. Пойтахтнинг 10 та туманида ижара нархи тушган, бунда энг арзон ҳудудлар Сергели ва Бектемир бўлиб турибди.

Сўнгги бир йилда Тошкентда уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди — ИТИМ
16 август 2023, 17:36

Сўнгги бир йилда Тошкентда уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди — ИТИМ

Тошкентда 2022 йил июль ойига нисбатан уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди. Шунингдек, пойтахтда квартираларни ижарага бериш нархининг пасайиши сезиларли даражада секинлашди. Август-сентябрда талабаларнинг пойтахтга қайтиши билан талаб ошиши ва ушбу сегментга қизиқиш ортиши айтилган.

Март ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жойлар нархи пасайди — ИТИМ
19 апрель 2023, 18:41

Март ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жойлар нархи пасайди — ИТИМ

Март ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик 7,3 фоизга пасайиб, олди-сотди битимлари сони қарийб 21 мингтани ташкил этди. Шунингдек, пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жойлар нархи арзонлашди — ИТИМ шарҳидан.

Тошкентда хонадонларнинг ижара нархи пасайишда давом этмоқда — ПМТИ
31 март 2023, 09:35

Тошкентда хонадонларнинг ижара нархи пасайишда давом этмоқда — ПМТИ

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг март ойидаги ўрганишларига кўра, Тошкент шаҳрида хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Ўртача нархлар февралдагига нисбатан 2% га пасайган ва 2 хонали уй нархи 411 долларни ташкил этган.

2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозори қандай ўзгарди — ИТИМ
26 январ 2023, 21:55

2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозори қандай ўзгарди — ИТИМ

2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 3,8 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда ўртача нархлар йил давомида 16,5 фоизга, Тошкент шаҳрида эса 24 фоизга ошган. Шу билан бирга, пойтахтда ижарага бериладиган уй-жойлар 34 фоизга қимматлашди.

Талаба ва ижара уйи: ҳақиқий манзара, сарсон-саргардонлик, ижарадор талаби ва туганмас ташвишлар
13 октябр 2022, 00:01

Талаба ва ижара уйи: ҳақиқий манзара, сарсон-саргардонлик, ижарадор талаби ва туганмас ташвишлар

Нон шаҳри — пойтахтда нега талабага бошпана топилиши қийин? Нима учун уй эгалари ижарачи сифатида талабаларни танламайди? Эълонларда «Талабалар безовта қилмасин, фақат оилага берилади» деб ёзилишига сабаб нима? «Газета.uz» ҳар икки томон билан суҳбатлашиб, муаммога ечим топишга ҳаракат қилиб кўрди.

Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўм — ДСҚ
12 октябр 2022, 14:30

Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўм — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси статистикага кўра, 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган. Маълумотлар таҳлили Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилишини кўрсатди.

Март ойида Тошкентдаги уй-жойларнинг ижара нархлари 15 фоизга ошди
19 апрель 2022, 17:54

Март ойида Тошкентдаги уй-жойларнинг ижара нархлари 15 фоизга ошди

Россия ОАВлари маълумотларига кўра, охирги бир ярим ойда Ўзбекистонга 5 мингдан ортиқ россияликлар ташриф буюрган. Натижада февраль ойининг охиридан март ойининг ўрталарига қадар Тошкентда квартира ижарасининг ўртача нархи 15 фоизга ошган. Республикада сўнгги уч ойда ижара ҳақи 0,9 фоизга, яъни 2021 йилнинг мос даврига нисбатан икки бараварга қимматлашган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг